«Учрашувда халқларимизни ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тараққиёт ва фаровонликка интилиш бирлаштираётгани алоҳида таъкидланди. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан энг яқин қўшни ва стратегик ҳамкор сифатида муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади.
Чегара масалалари бўйича муваффақиятли келишувлар, миллий ID ҳужжатларини ўзаро тан олиш, қўшма корхоналар ҳамда Қамбарота ГЭС-1 ва Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли каби йирик умумий лойиҳалар бунинг яққол тасдиғидир.
Учрашувда мамлакатларимизда ўтказилаётган «Заковат» интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилди. Бу лойиҳа ёшларимиз ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган жуда самарали ташаббус сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистонни асрлар давомида шаклланган қардошлик ва қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. Биз уларни қадрлаймиз ва келгусида янада мустаҳкамлаймиз», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.