2024 йил дунё бўйлаб 1518 марта ўлим жазоси ҳукми ижро этилган. Бу 2015 йилдан буён энг юқори кўрсаткич. Халқаро афв ҳисоботида келтирилишича, эндиликда қатл нафақат жазо сифатида, балки намойишчилар ва этник озчиликка босим ўтказиш усули сифатида ҳам тез-тез қўлланяпти.
Статистикага кўра, энг кўп олий жазони Эрон, Саудия Арабистони, Ироқ ва Яман амалга оширгани маълум. Хитой бу борада етакчиликни сақлаб қолгани, аммо расмий маълумот яширинлиги туфайли айни амалиёт рақамларда акс этмагани қўшимча қилинган.
Гарчи, халқаро ҳуқуқ гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятни ўлим жазоси учун асос сифатида тан олмаса-да, сайёрамизда қатл этилганларнинг деярли ярми шундай қилмиши учун жавобгарликка тортилган.
ЎзА
- Қўшилди: 09.04.2025
- Кўришлар: 572
- Чоп этиш