ТАНЛОВ

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази  Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун 12.00.01 – “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи, 12.00.10 – “Халқаро ҳуқуқ” ҳамда 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар, социология фанлари)” ихтисосликлари бўйича мустақил изланувчиликка

 

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

магистр ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;

белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар.

 

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.

Мустақил изланувчиликка қабул қилинишга талабгорлар 2021 йил 15 апрелдан - 15 майгача http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга қуйидаги ҳужжатларни (Файл папкага солинган холда) тақдим этишлари талаб этилади:

  1. Ариза;
  2. Қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  3. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси; Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  4. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  5. Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
  6. Иш жойидан тавсифнома;
  7. Диссертациянинг мавзуси, режаси ва илмий раҳбар ёки илмий консультант тўғрисида маълумот.

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Марказ қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Ҳужжатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан 2021 йил 15 апрелдан - 15 майгача Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 15-уй манзили бўйича (мўлжал: Марказий универмаг) қабул қилинади.

Талабгорлар учун танловда иштирок этиш талаблари ва топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда батафсил кўрсатилган.

Алоқа учун телефон:  71-239-48-06
Электрон почта манзилимиз: kengash@nhrc.uz 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech