Олти давлатда ўтказилган халқаро тадқиқот муаллифлари тўрт кунлик иш ҳафтаси ходимлар руҳий ва жисмоний саломатлиги учун фойда эканлигини айтиб, босим ва чарчоқни камайтиради, дея таъкидламоқда.
Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Ирландия ва Янги Зеландияда 141 ташкилотнинг 2 900 ходими иштирок этган лойиҳа давомида иш вақти 20 фоиз қисқартирилиб, иш ҳақи ўзгартирилмаган. Олти ой давомида ушбу ходимлар камроқ чарчаш аломатини сезиб, яхши ухлагани, ишга нисбатан ижобий муносабат шаккланганини қайд этган.
Бостон коллежи профессори Вен Фан натижа турли мамлакат ва компанияларда бир хил ижобий кўрсаткич намоён бўлганига урғу берган. Кембриж университети профессори Брендон Берчелл эса мазкур тадқиқотни "иш вақтини қисқартириш бўйича энг асосли исботлардан бири" деб атади.
Изланувчилар фикрича, ҳатто иш соати озроқ қисқартирилган ҳолда ҳам соғлиқ ва иш қониқиши сезиларли даражада яхшиланган.
Лойиҳада юқори даромадли мамлакатлар иштирок этган бўлса-да, натижа бошқа минтақалар учун ҳам муҳим тажриба сифатида баҳоланмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА
- Қўшилди: 22.07.2025
- Кўришлар: 379
- Чоп этиш