Трамп мигрант болаларни депортация қилиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирларни жорий қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ота-оналари ҳамроҳлигисиз Қўшма Штатларга ноқонуний келган юз минглаб вояга етмаганларни алоҳида рўйҳатга олиш ва кейинчалик уларни депортация қилиш бўйича мисли кўрилмаган чораларни жорий қилмоқда, деб хабар тарқатди “Рейтер” ахборот агентлиги.

– Трамп маъмурияти миграция агентларига ота-онаси ҳамроҳлигисиз АҚШга кирган юз минглаб мигрант болаларни кузатишни буюрди, бу эса президентнинг оммавий депортация бўйича саъй-ҳаракатларини кенгайтирмоқда, -дейилади мақолада.

АҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, 2019 йилдан буён 600 мингдан ортиқ муҳожир болалар АҚШ-Мексика чегарасини яқинларисиз ёки қонуний вакилларисиз кесиб ўтган.

 ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech