Ўзбекистон дипломатлари Туркиянинг Анқара вилояти Қаҳраманказан туманида жойлашган Angora Ahşap Alüminyum PVC İmalat İnşaat Sanayi ve Ticaret Anonim Şirketi компаниясида ишлаётган ватандошлар билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда миграция соҳасини тартибга солиш, хорижда ишлаётган ҳамюртларимиз ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, чет элга ишлаш учун бораётганларни аниқ касбларга ўқитиш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган дастурлар ҳақида маълумот берилди.
Ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан батафсил жавоб олди.
Ахмет Кара бугунги кунда корхонада ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароларидан мамнунлигини, уларнинг меҳнатсеварлиги, ўз вазифасига масъулият билан ёндашишини алоҳида таъкидлади. У, шунингдек, корхонада мавжуд бўлган бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Kun.uz
- Қўшилди: 10.10.2025
- Кўришлар: 49
- Чоп этиш