Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида 19 поғонага кўтарилди

“Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи” халқаро ташкилоти томонидан 2025 йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичини 19 поғонага яхшилаб, 167 та мамлакат орасида 62-ўринни эгаллади. 
Ҳисоботда қайд этилганидек, Ўзбекистон 2015 йилдан буён Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақаларида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича энг тез суръатларда тараққиётга эришган давлат сифатида эътироф этилган.
Ҳисоботда мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди.
Хусусан, камбағалликни қисқартириш, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини яхшилаш,  озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтириш, рақамли ва яшил иқтисодиётни жадал ривожлантириш, шунингдек, статистик маълумотларнинг очиқлигини ошириш соҳаларида эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилди.
Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасидаги ютуқлари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг қамровли институционал ва таркибий ислоҳотларнинг натижаси деб таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech