Қонун лойиҳасига мувофиқ, ҳоким лавозимига номзод тегишли халқ депутатлари Кенгашида номзоди кўриб чиқилаётганда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури билан бир қаторда, ҳудудда коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этиши лозим бўлади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Қонунчилик палатасида номзоди кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда ўз фаолият дастури билан бирга тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ҳам тақдим этиши белгиланмоқда.
Йиғилишда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши раҳбар лавозимларга тавсия этилаётган шахсларнинг давлат хизматини очиқлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга оширишга бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»