Холид Ал-Ананий ЮНЕСКО Бош директори этиб сайланди

Мисрлик Холид Ал-Ананий француз Одри Азуле ўрнига 2025-2029 йиллар учун БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори этиб  сайланди.

"MENA" расмий ахборот агентлигининг хабар беришича, Мисрнинг собиқ туризм ва маданий мерос вазири Холид Ал-Ананий ташкилот Ижроия кенгашининг 57 аъзо давлатидан 55 тасининг қўллаб-қувватловига сазовор бўлди, бу ҳолат ташкилот ташкил этилганидан буён ушбу лавозим учун ўтказилган рақобатли сайловларда олинган энг кўп овоздир.

Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулатий сайловдан кейинги нутқида Бош котибни табриклаб, ташкилот 1945 йилда ташкил этилганидан буён бу лавозимни эгаллаган биринчи мисрлик ва араб эканлигини таъкидлади.

Холид Ал-Ананий ким?

Холид Ал-Ананий 1971 йил 14 мартда Қоҳирада туғилган. Хелван университетининг туризм ва меҳмонхона хўжалиги факультетини тамомлаган. Кейин у Францияда ўқишни давом эттириб, Монпельедаги Пол Валери университетида докторлик даражасини олди. У ўттиз йилдан ортиқ маъмурий лавозимларда ишлаган.

М.Пирматова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech