39 йил муқаддам мактаб ўқувчисини ўлдиришда айбланиб, турмага ташланган ва жазони ўтаётган япониялик Шожи Маекава иши қайта кўриб чиқилди. Янги тергов натижасида фуқаро оқланди, деб хабар тарқатган NHK телеканали.
У ўтган давр мобайнида ноҳақ қамалгани, иш қайта кўриб чиқилиши зарурлигини таъкидлашдан бир зум ҳам тўхтамаган. Ҳозир маҳбус 60 ёшда.
Тинглов чоғи қотиллик кечаси Шожини қонли кийимда кўрганини айтган гувоҳларнинг кўрсатмаси шубҳа остига олинди. Бундан ташқари тергов аввал кўз юмган янги далилларда ҳам тафовут аниқланган.
Қайд этилишича, якуний ҳукм чиқарган судья Маекавадан кўрган азоб-уқубати учун узр сўраган, Собиқ маҳкумнинг ўзи эса матбуот анжуманида айбсизлигини исботлай олгани учун ўзини енгил ҳис қилганини айтган.
NHK таъкидлашича, Маекава суд биносига яна бир собиқ япониялик маҳкумнинг синглиси Ивао Хакамата совға қилган шляпани кийиб келган. У ҳам ярим асрни ноҳақ қамоқда ўтказиб, 2025 йил оқланган эди.
С.Раҳимов, ЎзА
- Қўшилди: 21.07.2025
- Кўришлар: 265
- Чоп этиш