Японияда "OK Obaachan" - 60-94 ёшли аёлларни соатига 3300 иена - тахминан 20 доллар эвазига ёллаш имконини берувчи хизматни ишга туширилди.
“Client Partners” компанияси томонидан 2011 йил ишга туширилгандан буён мазкур дастур иштирокчилари сони 100 нафарга етди. Кекса ёрдамчилар пазандалик, чақалоққа қараш, уй юмушлари, хаттотлик ва ҳатто руҳий кўмак, жумладан оилавий келишмовчиликни бартараф этишда воситачилик қилиш, ажралган мижозга ҳамроҳлик қилиш ёки ота-онага ёрдам бериш ишларини бажармоқда.
Айни ҳолат япон жамиятида юз бераётган ўзига хос ўзгаришларни акс эттиради. Яъни, бу юртда 65 ёшдан ошган ҳар тўрт кишидан бири молиявий эҳтиёжманд ҳисобланади ва мамлакатда "икигаи" номи билан машҳур бўлган фаол қолиш истаги туфайли ишлашда давом этмоқда.
Ушбу хизмат "оилавий ижара" хизматининг кенгроқ тушунчага эга тенденцияси бир қисми бўлиб, бунда ижтимоий ихоталаниш ёки оилавий тартиб ўзгариши муносабати билан суррогат қариндош, дўст вазифасини адо этиш учун ёлланиш мумкин.
Г.Сатторова, ЎзА
- Қўшилди: 15.07.2025
- Кўришлар: 218
- Чоп этиш