Sayt xaritasi 00:00:00

Фарзандим жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлди кейинги ўқув йилига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотида қолса бўладими?

Ro'yxatga qaytish

Савол

Фарзандим жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлди кейинги ўқув йилига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотида қолса бўладими?

 

Жавоб

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида”ги Низомга асосан жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлган тарбияланувчилар кейинги ўқув йилининг бошланишига қадар ташкилотда қолиши белгиланган.