Савол
Собиқ турмуш ўртоғимдан фарзандим учун алиментни қандай тартибда ундиришим мумкин?
Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасига асосан, вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилиши белгиланган.
