Sayt xaritasi 00:00:00

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар судларга неча хил тоифада мурожаатлар қилиши мумкин?

Ro'yxatga qaytish

Савол

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар судларга неча хил тоифада мурожаатлар қилиши мумкин?

 

Жавоб

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар судларга икки хил тоифада мурожаат қилиши мумкин.

Биринчиси - бу оддий хат тарзидаги (муайян иш билан боғлиқ бўлмаган) мурожаатлар, яъни ариза, таклиф, шикоятлар кўринишида. (“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни талаблари доирасида)

Иккинчиси - муайян низо ёки иш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар, яъни ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар кўринишида. (Фуқаролик ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида, жиноят ишлари бўйича судларда Жиноят-процессуал кодексида, маъмурий судларда Маъмурий суд ишларини юритиш кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади).