Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Бешинчи Самарқанд форумида Юридик университет профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этди

28-29 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларнинг 60 йиллиги ва Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллиги: инсон қадр-қиммати, тенглик ва барқарор тараққиёт йўлида глобал шериклик” мавзусида бўлиб ўтган V Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форумда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг яқин халқаро ҳамкорлари билан бир қаторда миллий ҳамкорлари ҳам фаол иштирок этди.

Тошкент давлат юридик университети – шундай миллий ҳамкорлар сирасига киради. Бешинчи Самарқанд форумида Университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

Хусусан, юридик фанлар докторлари, профессорлар Г.Юлдашева ва Ҳ.Юнусов, Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари шўъбаси мудири, профессор Ш.Раҳмонов, доцент Ш.Тиллабоевдан иборат делегация Форумнинг ялпи мажлислари ва шўъба йиғилишлари доирасида ўтказилган муҳокамаларда ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун: Тошкент давлат юридик университети ташкил топганига яқинда 35 йил тўлди. Мазкур Университет Ўзбекистонда юридик фанлар соҳасида таълим ва тадқиқотчиликнинг асосий таянч олийгоҳи ҳисобланади.

Айни вақтда Университет инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Бу ерда, жумладан, инсон ҳуқуқларига оид умумий ва махсус фанлар ўқитилади, соҳадаги долзарб масалалар бўйича йирик тадқиқотлар олиб борилади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Nashr sanasi 02.10.2026 Ko'rishlar 140
Ulashish