Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Бешинчи Самарқанд форуми минбаридан

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Мариа Телалиан ўз мурожаатида инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда халқаро мажбуриятларни амалиётга татбиқ этишда кучли ва мустақил миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг (ўрни муҳимлигини таъкидлади.

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 60 йиллиги муносабати билан Мариа Телалиан мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши давлатлар халқаро ҳамкорлик орқали умумий стандартларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олишда нимага эришиши мумкинлигининг ёрқин намунаси бўлганини қайд этди.

Нутқда жамиятнинг давлат ва инсон ҳуқуқлари институтларига бўлган ишончига алоҳида эътибор қаратилди. Унинг таъкидлашича, ишонч фақат қуруқ декларацияларга таяна олмайди; у фуқаролар таянадиган институтлар фаолияти, ҳисобдорликни таъминлаш, фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги мулоқот ҳамда инсон ҳуқуқлари стандартларининг кундалик ҳаётга изчил татбиқ этилиши орқали шаклланиши лозим.

Яъни, «Ишончни фақат декларациялар билан сақлаб бўлмайди. У одамлар таяна оладиган институтлар, ҳуқуқ бузилган ҳоллардаги ҳисобдорлик, фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги мулоқот ҳамда энг аввало, инсон ҳуқуқлари стандартларининг одамларнинг кундалик ҳаётида изчил қўлланиши орқали шаклланади».

Мариа Телалиан, шунингдек, мустақил миллий инсон ҳуқуқлари институтлари инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан уларнинг миллий даражадаги ижроси ўртасида, шунингдек, фуқаролар билан давлат институтлари ўртасида боғловчи бўғин вазифасини ўтай олишини таъкидлади.

Миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг асосий вазифалари сифатида инсон ҳуқуқларига риоя этилишининг мустақил мониторингини олиб бориш, давлат органларига тавсиялар тайёрлаш, қонунчилик ва давлат сиёсатини такомиллаштиришда иштирок этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш ҳамда қонунбузарликларнинг олдини олиш каби жиҳатлар қайд этилди.

Шу билан бирга, бундай фаолиятнинг самарадорлиги миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг мустақиллиги, уларнинг етарли ресурсларга эгалиги ва давлат органларининг хатти-ҳаракатлари устидан холис назорат олиб бориш имконияти билан бевосита боғлиқлиги таъкидланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Nashr sanasi 13.10.2026 Ko'rishlar 81
Ulashish