Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Бешинчи Самарқанд форуми минбаридан

ЮНФПАнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори ўринбосари Клаус Бек ўз нутқида ривожланиш ҳуқуқи инсонни, унинг қадр-қиммати, ҳуқуқлари, танлаш имконияти ва ўз келажагини шакллантиришда иштирок этиш қобилиятини устувор ўринга қўйиши кераклигини таъкидлади.

У демографик ўзгаришлар, миграция ва урбанизация, иқлим ўзгариши, рақамли трансформация, сунъий интеллект, қуролли можаролар ва гуманитар инқирозларга янги имкониятлар яратувчи, шу билан бирга, тенгсизлик ва заифликнинг янги хавф-хатарларини келтириб чиқарувчи омиллар сифатида алоҳида эътибор қаратди.

Нутқда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилган ва аҳолининг турли қатламлари учун имкониятларни кенгайтирган ҳолда, давлатларнинг демографик ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш қобилиятини назарда тутувчи демографик барқарорлик концепцияси муҳим ўрин эгаллади. Шу маънода, ёшларнинг таълим олиши, саломатлиги, касбий кўникмалари ва муносиб бандлигига сармоя киритиш, ижтимоий ҳимоя тизимларини аҳолининг қариши жараёнига мослаштириш, шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда оилавий ва касбий фаолиятни уйғунлаштириш учун шарт-шароит яратиш зарурлиги қайд этилди.

Клаус Бек маълумотлар тизимлари ва далилларга асосланган сиёсатни ривожлантириш, билим ва инновациялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, барқарор молиялаштириш ҳамда давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлиги орқали замонавий хавф-хатарларга жавоб бериш учун халқаро бирдамлик ва амалий ҳамкорлик зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Унинг фикрича, «Инсон қадр-қиммати тараққиётнинг иккинчи даражали натижаси бўлиб қолмаслиги, балки доимо унинг асосий мақсади ва мезони бўлиши шарт».

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Nashr sanasi 16.10.2026 Ko'rishlar 187
Ulashish