Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Бўлажак ҳуқуқшунослар учун янги имконият: ТДЮда дуал таълим

Тошкент давлат юридик университетида жорий этилган дуал таълим тизими, унинг афзалликлари ва амалий машғулотларнинг ташкил этилишига бағишланган махсус репортаж намойиш этилди.

 

Президентнинг 2025-йил 26-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб ТДЮда таълим жараёнининг 50 фоизи назарий, 50 фоизи амалий машғулотлар асосида ташкил этилмоқда.

Айни пайтда 2–4-курсларнинг 5 074 нафар талабаси дуал таълим доирасида судлар, прокуратура, ички ишлар ва адлия органлари, адвокатлик тузилмалари, нотариал идоралар ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларида амалий машғулотларга жалб этилган.

 

Жумладан, Адлия вазирлиги тизимидаги ташкилотларга 871 нафар, Адвокатлар палатаси тизимига 753 нафар, ички ишлар органларига 581 нафар, прокуратура органларига 535 нафар, судларга эса 416 нафар талаба бириктирилган.

 

Мазкур тизим орқали бўлажак ҳуқуқшунослар назарий билимларини реал иш жараёнида мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, суд ва тергов амалиётини ўрганиш ҳамда касбий кўникмаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлмоқда.

 

Nashr sanasi 19.11.2026 Ko'rishlar 199
Ulashish