Женевада Парламентлараро иттифоқ 150-Ассамблеясига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди

Швейцарияда Ўзбекистон Республикасининг БМТ бўлими ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Элдиёр Тошматов ва  Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

5-9 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясига тайёргарлик  жараёни муҳокама қилинган мулоқот давомида томонлар асосий эътиборни ташкилий масалалар, хусусан тадбир дастури ва ишчи органлар йиғилишлари кун тартибига қаратилди.

Бош котиб қайд этганидек, мазкур нуфузли анжуман бош мавзу – “Парламент ҳаракати ижтимоий тараққиёт ва адолат учун” нуқтаи назаридан алоҳида аҳамият касб этади.

Шунингдек, мартабали мулозим Ўзбекистон  парламенти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолаб, мавжуд масалаларни тезкор ҳал қилишга амалий ёндашув учун миннатдорлик билдирди.

ЎзА 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech