Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Президентимиз Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари юртдошларимиз билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

52740502832290955645274050283229095565

Мулоқот чоғида мамлакатимизда кечаётган янгиланишлар, ватандошларимизнинг орзу-интилишлари ҳамда ташриф доирасида бўлажак тадбирларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

52740502832290955665274050283229095567

Президентимиз уларга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

5274050283229095568

ЎзА

Nashr sanasi 14.09.2026 Ko'rishlar 62
Ulashish