Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Варшавада роботлар норозилик намойиши ўтказди

Польша пойтахти Варшава шаҳрида роботлар сунъий интеллектни тартибга солишни талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди. Тахминан 30 гуманоид ва тўрт оёқли роботлар мамлакат Рақамли технологиялар вазирлиги олдида юриш қилиб, "Иш ўринларини ҳимоя қилинг”, “Тартибга солиш вақти келди” ва “Кутманг, тартибга солинг” каби шиорларни кўтариб олган.

“Темир одам”лар иштирокидаги илк намойиш сифатида баҳоланган ушбу акция тарафдорлари иш ўрнини ҳимоя қилиш учун СИ ва робот техникасини тартибга солиш заруратига эътибор қаратишни кўзлаган.

робот2

Рақамли технологиялар вазири Кшиштоф Гавковски намойишчилар билан учрашиб, уларга идора тегишли қоида устида ишлаётганини маълум қилди.

робот3

Ташкилотчилардан бири эса парламентда муҳокама қилинаётган ташаббус ишчилар учун етарли ҳимояни таъминлай олмаслигига урғу берган.

С.Раҳимов, ЎзА

Nashr sanasi 10.09.2026 Ko'rishlar 153
Ulashish