Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 29–31 июль кунлари бўлиб ўтадиган “Ёш кутубхоначилар” Республика илмий-амалий форуми ҳамда форум доирасидаги “Инновацион лойиҳалар” танловининг тантанали очилиш маросими бошланди.
Мазкур форум кутубхона-ахборот соҳасида фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда инновацион ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Шунингдек, очилиш маросими доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Тиллар Апп” масъулияти чекланган жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур меморандум кутубхона хизматларини рақамлаштириш, хорижий тилларни ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, замонавий таълим платформаларидан самарали фойдаланиш ҳамда китобхонлар ва ёш мутахассислар учун инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга хизмат қилади.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Телеграмдаги расмий саҳифаси
