Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Марказ томонидан Давлат ва ҳуқуқ институтига ҳуқуқий адабиётлар тақдим этилди

28 сентябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан нашр этилган ҳуқуқий адабиётлар жамланмаси Давлат ва ҳуқуқ институтига беғараз  тақдим этилди.

Институт кутубхонаси учун, шунингдек “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг 2021 йил 3-сони етказиб берилди.

Журналнинг янги сони мамлакатимизда жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган.  

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Nashr sanasi 28.09.2021 Ko'rishlar 5 681
Ulashish