БМТ: 2026 йил ишсизлар сони 186 миллионга етади

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) тахминига кўра, 2026 йилга келиб глобал ишсизлик даражаси 4,9 фоизга етади.

БМТ экспертлари фикрича, ишсизлик 2025 йил даражасида қолади. Бошқача айтганда жорий йил охирига келиб тахминан 186 миллион киши ишсиз қолади.

Ҳисоботда ривожланган мамлакатларда иш ўрни 0,5 фоиз кўпайиши, қолоқ давлатларда эса ўсиш 3,1 фоизни ташкил қилиши келтирилган. Демак, бой юртларда аҳоли қариши кузатилиб, меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамлар иш топиши қийинлашади.

Шу билан бирга ХМТ иш билан таъминланиш доим ҳам яхши даромад бермаслигини таъкидлайди. Яъни, дунё бўйлаб тахминан 300 миллион киши ўта қашшоқ яшайди ва кунига 3 доллардан кам пул топади. Африка ва Лотин Америкасидаги жуда кўп ўлкаларда аҳолининг ярмидан кўпи норасмий ишлайди.

Г.Сатторова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech