Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Бухорода халқаро форум меҳмонлари кутиб олинмоқда

Бугун Бухорода Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум ўз ишини бошлайди.

Бухоро халқаро аэропортида халқаро форумда қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг кутиб олинди.

Мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов кутиб олди.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Nashr sanasi 23.06.2021 Ko'rishlar 6 241
Ulashish