Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Давлат идораларида ортиқча майдонлар қисқартирилади

Ўзбекистонда давлат идоралари тасарруфидаги майдонлардан самарали фойдаланиш мақсадида бир ходимга тўғри келадиган ўртача майдонни 27 квадрат метрдан 12–15 квадрат метргача қисқартириш таклиф этилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти чоғида маълум қилинди.

 

Тақдимотда ҳудудларда давлат мулкидан оқилона фойдаланиш, бўш турган майдонларни иқтисодий фаолиятга жалб қилиш бўйича мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан давлат кўчмас мулки объектларини босқичма-босқич ягона бошқарув тизимига ўтказиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Қайд этилишича, мазкур чоралар орқали 4,9 миллион квадрат метр майдонни иқтисодий айланмага киритиш, бўш биноларни савдо ва ижарага чиқариш, шунингдек, сақлаш ва коммунал харажатларни қисқартириш имконияти яратилади.

Kun.uz

Nashr sanasi 07.04.2026 Ko'rishlar 1 633
Ulashish