Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномаси урду тилида нашр этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси Покистонда урду тилида китоб шаклида чоп этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Исломободдаги элчихонамиз ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад мазкур қардош давлатдаги урду тилида сўзлашадиган аҳолига юртимиздаги ислоҳотлар, давлат ва жамиятнинг ривожланиш стратегиялари, Ўзбекистон етакчисининг илғор сиёсий ташаббуслари тўғрисида тўлиқ ва аниқ маълумот етказишдир.

Покистон экспертлари таъкидлашича, Мурожаатноманинг урду тилига таржима қилиниши мамлакатларимиз, халқларимиз ўртасидаги сиёсий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида муҳим қадамдир.

Нашр Покистон ижтимоий-сиёсий, ишбилармон ва академик доиралари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ўртасида тарқатилади.

ЎзА

Nashr sanasi 05.02.2026 Ko'rishlar 2 456
Ulashish