Имконияти чекланган болалар учун янги лойиҳа йўлга қўйилди

Маълумки, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган болалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун инклюзив таълим, тенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси сифатида пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон болалар ташкилоти томонидан  “Braille Lego” лойиҳасининг биринчи тақдимоти ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар 77-сонли “Nurli maskan” интернати кўмагида 50 нафар бола иштирок этди. Тадбир давомида ҳар бир болага махсус Брайль алифбоси туширилган Лего ўйинчоқлари топширилди.  

Тадбирда қайд этилганидек,  “Braille Lego”  нафақат ўйинчоқ, балки ўқиш, ёзиш, дунёни ҳис қилиш ва мустақил билим олишга ёрдам берувчи, болаларнинг “мен ҳам қила оламан” деган эътиқодини мустаҳкамловчи восита.

Ушбу ўйинчоқлар болаларнинг мустақил ўрганиши, тасаввури ва тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech