Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

2022 – йил учун олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига

 

12.00.10 – “Халқаро ҳуқуқ” ихтисослиги бўйича таянч докторантура (Phd) ва докторантура (DSc)га

12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари

12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисосликлари бўйича таянч докторантура (Phd)га

                              танлов асосида қабул эълон қилади

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

 

Таянч докторантурага:

–  ариза;

–  қисқача биографик маълумотнома;

–  меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси;

–  нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

–  Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси.

Докторантурага:

– ариза;

– қисқача биографик маълумотнома;

– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

– олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

– тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

 Ҳужжатлар http://phd.mininnovation.uz веб – саҳифаси орқали жорий йил
15 сентябрдан 15 октябргача онлайн қабул қилинади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, 100029, Ислом Каримов кўчаси, 15 – уй

Мурожат учун телефон: 71-239-48-06

Электрон манзил: kengash@nhrc.uz

Nashr sanasi 30.09.2021 Ko'rishlar 6 785
Ulashish