Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

Қонун (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан қонун ҳужжатларига Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштириш, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, хусусий бандлик агентликларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • иш қидираётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек, ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;
  • захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.

Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Nashr sanasi 12.11.2025 Ko'rishlar 2 781
Ulashish