Жиддадаги семинарда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг конституциявий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш амалиёти ҳақида сўз борди

Ўзбекистон вакиллари Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) томонидан “Аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқи: муаммолар ва келгусидаги ҳаракатлар” мавзусида ўтказиган халқаро семинари ишида иштирок этди. Хақаро анжуман 25 май куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтди.

Семинар Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг 21-сессияси доирасида ташкил этилди.

Семинардан кўзланган мақсад – аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш бўйича илғор тажрибаларни алмашиш, шунингдек, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва ИҲТ мамлакатларида, айниқса, Афғонистонда хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадбирда ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси аъзолари, ИҲТ давлатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва ихтисослаштирилган ташкилотлари намояндалари, БМТ, ИҲТ Котибияти, ISESCO халқаро экспертлари, Саудия Арабистони хотин-қизлар ташкилотлари ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Халқаро семинарда ишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев ва Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги ходими У.Ўзгановдан иборат Ўзбекистон делегацияси қатнашди.

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилингани, унда хотин-қизлар ҳуқуқларининг конституциявий кафолатлари кенг  кўамда мустаҳкамлангани акс этган маълумотлар семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистонда қизларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, аёллар ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш, хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий таълим дастурини амалга ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича ўқув курсларини жорий этиш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш борасида амага оширилаётган ишлар ҳақида ҳам атрофлича ахборот тақдим этилди.

Жаҳон статистик маълумотларига кўра, ИҲТ давлатларининг учдан икки қисмида олий таълим муассасаларида ўқиётган хотин-қизлар сони эркакларга қараганда камчиликни ташкил этади. Семинарда таъкидланганидек, 2016 йилда Аёллар тараққиёти бўйича ҳаракатлар режаси ва ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Қоҳира декларациясида давлатларнинг барча даражаларда барча хотин-қизлар учун тенг имкониятларни таъминлаш мажбурияти кўзда тутиган бўлиб, ушбу мажбуриятларни тизимли равишда амалга ошириш зарурати белгиланган.

Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши тақиқлангани билан боғлиқ ҳолатни қайта кўриб чиқиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни қатъият билан илгари суриш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда хотин-қизларни таълимнинг барча даражаларида ўқитиш имкониятларини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech