Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), УНИCЕФ ва Жаҳон банкининг Ижтимоий ҳимоя агентлигининг ташкил этилишини олқишлайди

ҚЎШМА БАЁНОТ

 

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), ЮНИCЕФ ва Жаҳон банкининг Ижтимоий ҳимоя агентлигининг ташкил этилишини олқишлайди

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) ва Жаҳон банки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлайди. Жаҳон миқёсида ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя ислоҳотини қўллаб-қувватловчи етакчи ташкилотлар сифатида ишончимиз комилки, бу Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги кун тартибини илгари суришда ҳамда бутун ҳаётлари давомида алоҳида шахслар ва оилаларнинг камбағаллик, заифлик ва ижтимоий четланишини камайтиришга ва олдини олишга қаратилган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини, шунингдек Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш мақсадлари ва Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга оширишдаги муҳим қадамдир.

Агентликнинг вазифалари қаторига аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг комплекс ва ҳар томонлама чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш, заифликнинг олдини олиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш киради. Ташкил этилган Агентлик тарқоқлик, ижтимоий ҳимоя функсияларидаги бўшлиқларни бартараф этиш, тизим мониторинги ва баҳолашни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишига қатъий ишонамиз. Бундан ташқари, Агентлик болаларни ҳимоя қилиш ва ногиронлиги бўлган шахслар инклюзияси борасидаги устувор йўналишларга халқаро стандартлар ва меъёрларга мувофиқ равишда алоҳида эътибор бериши қувонарлидир. Ушбу агентлик ваколатли орган сифатида ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни ўзида мужассамлаштирган ижтимоий ҳимоя сиёсатини ишлаб чиқишни, шунингдек бандлик сектори ва бошқа хизматлар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиришни таъминлайди. Умид қиламизки, Агентлик миллий ижтимоий ҳимоя сиёсатининг меъёрий асосларини белгилаб беради, алоҳида дастурларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади ҳамда чора-тадбирларнинг амалга оширилишини далилларга асосланиб назорат қилган ҳолда уларнинг мувофиқлаштирилганини таъминлайди.

Агентлик доирасида Ўзбекистонда оилалар ва болалар фаровонлигига таъсир этувчи, узоқ давом этадиган ёки тўсатдан содир бўладиган зарба ва инқирозларга мослашувчи ва тезкор жавоб берадиган, уларнинг чидамлилигини мустаҳкамлайдиган ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш учун улкан имкониятларни кўрмоқдамиз.

ХМТ, ЮНИCЕФ ва Жаҳон банки мамлакатда барчанинг манфаати йўлида ижтимоий ҳимояни ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукуматини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech