Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Учта янги лойиҳа учун битимлар имзоланди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) ўртасида КОИCАнинг давлат бошқаруви ва иқлим ўзгариши соҳасида учта янги грант-ёрдам лойиҳалари бўйича муҳокама баённомаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Жин Паркнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи муносабати билан бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хи Сан Ким, КОИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сунжин Парк ва бошқа юқори даражадаги расмийлар иштирок этди.

Битимларни ижрочи ташкилотлар вакиллари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев, Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ва КОИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сунжин Парк имзолашди.

Nashr sanasi 05.06.2023 Ko'rishlar 5 838
Ulashish