Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Татаристонлик экспертга Ўзбекистон Конституциявий комиссия раиси миннатдорлик мактуби топширилди

ҚОЗОН, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев конституциявий ҳуқуқ соҳасидаги хорижлик эксперт – Татаристон Республикаси фахрий ҳуқуқшуноси, Қозон федерал университетининг Конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ кафедраси мудири, ҳуқуқшунослик фанлари доктори Евгений Султановга Ўзбекистон Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов номидан йўлланган миннатдорлик мактубини тантанали равишда топширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўз навбатида, Евгений Султанов ҳам бунинг учун миннатдорлик билдирар экан, Ўзбекистоннинг Конституциясини тайёрлашда эксперт сифатида таклиф қилинганлигини мамнуният билан тилга олгани баробарида  ишлаш учун яратиб берилган шароитларни ниҳоятда юқори баҳо берди.

У Ўзбекистон Конституциясига киритилган айрим моддалар жаҳон амалиётида жуда илғор ҳуқуқий меъёрлар ҳисобланишини алоҳида таъкидлади.

Nashr sanasi 04.07.2023 Ko'rishlar 5 667
Ulashish