Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 75 йиллигига бағишланади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган "Инсон ҳуқуқлари — келажак авлодлар учун" мавзусида викторина ўтказилади.

Викторина 2023 йил 14 август куни соат 11:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

Иштирокчилар ёшлар ҳуқуқи соҳасига оид жами 15 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топишлари керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиб Youtube (https://www.youtube.com/NHRCuz) каналида "Рандомус рандомайзер" онлайн дастури  асосида  аниқланади.

Ғолиблар совға ва ҳуқуқий адабиётлар ҳамда сертификат билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб бериб, ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Nashr sanasi 10.08.2023 Ko'rishlar 5 847
Ulashish