Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Водий университетларига инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётлар тақдим этилди

12 октябрь куни Фарғона давлат университети талабалари ва Андижон давлат университети кутубхонаси ходимлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ҳар икки тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан ташкил этилди.

Учрашувларда аввало Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ янги моддаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, жорий йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги бутун дунёда, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам кенг нишонланаётгани таъкидланди.

Тадбирлар якунида ҳар бир Университет ахборот-кутубхона марказига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр этилган инсон ҳуқуқларига оид 47 номдаги 200 га яқин нусхадаги адабиётлар тақдим этилди.

Инсон ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва ижтимоий ҳимоя мавзуларига бағишланган ушбу китоблар ёшлар ҳамда устоз педагогларга манзур бўлди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Nashr sanasi 13.10.2023 Ko'rishlar 5 401
Ulashish