Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Халқаро форум доирасида талабалар учун маҳорат дарси ўтказилди

 23  октябрь куни Тошкент  шаҳрида ўтказилаётган   "Ёшлар  ҳуқуқлари:  имкониятлари  ва  ҳимоя  қилиш  механизмлари"  мавзусида  ўтказилаётган  халқаро форум доирасида Жаҳон  иқтисодиёти  ва  дипломатия  университетида  БМТнинг  Қийноқларга  қарши кўмитаси  раиси  ўринбосари  Бахтияр  Тузмухамедов  иштирокида Университет талабалари учун маҳорат дарси ташкил қилинди.

Тадбирда  Давлат ва ҳуқуқ институти директорининг ўринбосари А.Тулаганов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази докторантлари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Ташриф давомида Б.Тузмухамедов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Юридик клиникасида бўлиб, юридик клиника фаолияти билан танишди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Nashr sanasi 23.10.2023 Ko'rishlar 5 304
Ulashish