Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Қозоғистон элчиси парламент кутубхонаси фаолияти билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатасида “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғоя асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихига бағишланган Архив ҳужжатлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда йигирмадан ортиқ хорижий давлатлар дипломатик корпуслари вакиллари, жумладан, Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамқулов ҳам иштирок этиб, меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги билан табриклади.

Элчи Б.Атамқулов тадбир доирасида кўргазмадаги экспонатлар, парламент кутубхонаси фаолияти ҳамда Қонунчилик палатаси музейидаги экспонатлар билан ҳам яқиндан танишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 

Nashr sanasi 04.12.2023 Ko'rishlar 4 992
Ulashish