Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Парламент делегацияси Озарбайжондаги Ўзбекистон фани ва маданияти кунларида иштирок этмоқда

Шу кунларда Озарбайжон Республикасида Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир доирасида жойларда қатор учрашувлар, кўргазмалар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги парламент делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Ташриф доирасида парламент делегацияси Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси раиси Саҳиба Гафарова билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

С.Гафарова парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб, қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги алоқалар, ҳар икки мамлакат парламентларидаги дўстлик гуруҳлари фаоллиги юқори эканини юқори баҳолади.

Мулоқотлар чоғида Акмал Саидов икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, парламентлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Парламент делегациясининг ташрифлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси

Nashr sanasi 26.01.2024 Ko'rishlar 4 494
Ulashish