Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маҳорат дарси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 февраль куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори, юридик фанлар доктори, академик Акмал  Саидовнинг Халқаро ҳуқуқ факултети талабалари учун “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асослари” махсус курси доирасида маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Маҳорат дарси доирасида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг қабул қилиниш жараёни ва босқичлари, унинг мақсади ва вазифалари, бўлажак ҳуқуқшунослар учун унинг бугунги кундаги аҳамияти, бошқа давлатларнинг конституцияларидан фарқли жиҳатлари тўғрисида иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий асоси сифатида давлат ва жамият тараққиётининг ҳуқуқий мафкураси, халқимиз Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида таянадиган конституциявий қадрият ва тамойиллар, мамлакатимизда ислоҳотларни янада жадал суръатлар билан давом эттиришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилиши тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

ЖИДУнинг расмий канали

Nashr sanasi 12.02.2024 Ko'rishlar 4 502
Ulashish