Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

 «Инсон ҳуқуқлари - болалар нигоҳида» республика танлови

ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар Омбудсмани), «Тонг юлдузи» ва «Класс!» газеталари таҳририяти ҳамкорликда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция» қабул қилинганлигининг 35 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишланган «Инсон ҳуқуқлари - болалар нигоҳида» республика танловини эълон қилади!

 

ТАНЛОВГА ЮБОРИЛГАН ИЖОДИЙ ИШЛАР 4 ТА НОМИНАЦИЯ БЎЙИЧА БАҲОЛАНАДИ:

 

  1. «Энг яхши мақола ва иншо».
  2. «Энг яхши шеър».
  3. «Энг яхши расм».
  4. «Энг яхши видеоролик» (1 дақиқалик).

 

«Инсон ҳуқуқлари - болалар нигоҳида» республика танлови жорий йилнинг 10 декабрь - Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида якунланади.

 

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

 

  1. Конвенция на Конституция моддалари газеталар саҳифаларида бериб борилади.
  2. Расмлар ва видеороликлар Конвенция ва Конституция моддалари бўйича тақдим қилинади.

 

Nashr sanasi 26.02.2024 Ko'rishlar 4 388
Ulashish