Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат ташкилотларининг ўрни

Форум доирасида ташкил этилган 8-параллел сессияда минтақадаги нодавлат ташкилотларининг хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги илғор тажрибаси, амалиёти ва инновацион ёндашувлари муҳокама қилинди.

Сенаторлар, маҳаллий ва хорижий эксперт ҳамда мутахассислар иштирокида ўтган мазкур сессияда нодавлат ташкилотларининг хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги иштирокини янада кенгайтириш, камситишнинг турли кўринишларини бартараф этиш ва долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг малакасини ошириш, касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар нодавлат ташкилотлари мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, етакчилик қобилиятини ривожлантириш бўйича самарали фаолият олиб бораётгани, уларга ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, бизнес ва хусусий тадбиркорликни амалга ошириш ўргатилаётгани ҳақида ўз мамлакатлари тажрибаси билан ўртоқлашди.

Сессия давомида нодавлат ташкилотларининг хотин-қизлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий билимини ошириш борасида қанчалик самарали иш олиб бораётгани, уларни қўллаб-қувватлашнинг қандай механизмлари мавжудлиги, бу борада уларни ролини янада кучайтириш учун қайси механизмларни жорий этиш зарур эканлигига эътибор қаратилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

Nashr sanasi 14.05.2024 Ko'rishlar 4 872
Ulashish