Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Инсон ҳуқуқларига бағишланган Остона форумида Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда

29 май куни қўшни ва қардош Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё-2024”: Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш” халқаро форуми ўз ишини бошлади. Халқаро анжуман «Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида муштарак тақдирлар ҳамжамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқлари ривожланиши ва тараққиёти» мавзусига бағишланган.

Форум ишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

 

Nashr sanasi 29.05.2024 Ko'rishlar 4 897
Ulashish