ТОКИО, 18 июнь. /"Дунё" АА/. Япония ривожланаётган иқтисодиётлар институти фахрий профессори Манабу Симизу "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидовнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси (ИҲҚ) аъзолигига сайлангани ҳақидаги фикрларини билдирди:
— Ўзбекистон вакили, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидовнинг 29 май куни Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт бўйича 2025-2028 йиллар учун тўққизта янги экспертдан бири этиб сайлангани далда берувчи хабардир.
Тўққиз аъзо орасида Ўзбекистон номзодининг мазкур халқаро халқаро пакт аъзо давлатлардан энг кўп овоз олгани мени жуда қувонтирди.
Нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё учун ҳам биринчи вакил БМТнинг ушбу муҳим ва нуфузли органига қўшилди. Бу минтақада фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар соҳасида ижобий таъсир кўрсатади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ғалаба Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ўзбек халқининг инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва кенгайтириш борасидаги доимий ҳамда изчил саъй-ҳаракатлари натижасида эришилган ютуқларни акс эттиради.
Яқин ўтмишда амалга оширилган эътиборга молик чора-тадбирлардан бири пахтачиликда болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўлди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясида жамиятнинг заиф қатламлари имкониятларини кенгайтириш бўйича инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ янги нормалар киритилди.
Ўзбекистон вакилининг ИҲҚга аъзо бўлиши фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар мониторинги ва тарғиботини фаоллаштиришда янги босқичга умид бахш этади. Шу билан бирга, ИҲҚ фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тушунчаларини турли янги истиқболлар ва ўзига хос масалаларни ҳисобга олган ҳолда бойитиши кутилмоқда.
- Қўшилди: 20.06.2024
- Кўришлар: 1735
- Чоп этиш