АОКА мутасаддилари ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Миллий қўмитаси аъзоси, Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти раисининг ўринбосари жаноб Цзян Цзянго бошчилигидаги делегация билан учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари юзасидан атрофлича суҳбатлашилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов Ўзбекистон-Хитой давлатлари ўртасида серқирра ҳамкорлик ва мустаҳкам алоқалар, икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатлар самараси ўлароқ, кўплаб тармоқ, саноат ва соҳаларда ижобий ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди.
Шу жумладан, мамлакатда Инсон ҳуқуқлари таъминланишида АОКА ваколати доирасида ОАВ, масс-медиа, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, бунда давлат органлари ва ташкилотларининг халқ олдида ҳисобдорлиги, шаффоф ва очиқлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ўз ўрнида, жаноб Цзян Цзянго самимий мулоқот ва маълумотлар учун миннатдорчилик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик стратегик истиқболли лойиҳалар доирасида давом этишини, дўстона муносабатлар бардавомлиги янада тараққий этишини таъкидлади.
Учрашув дўстона ва конструктив тарзда бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали
- Қўшилди: 30.07.2024
- Кўришлар: 1224
- Чоп этиш