Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

БМТнинг Ички назорат хизматлари бошқармаси раҳбари билан учрашув

27 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Марказ директори ўринбосари Дилноза Муратова ва БМТнинг Ички назорат хизматлари бошқармаси бошлиғи Шрилата Рао ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув Ш.Раонинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этилди. Мулоқот асносида БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармасининг Ўзбекистондаги фаолияти нечоғлик долзарб ва самарадор эканлиги юзасидан маслаҳатлашувларга асосий эътибор қаратилди.

Ш.Рао таъкидлаганидек, Ўзбекистон терроризм ва экстремизмга қарши курашда салмоқли натижаларга эришган давлатдир. Бу, ўз навбатида, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси фаолиятини баҳолаш доирасида маълумотлар тўплаш мақсадида танланган беш мамлакат қаторига Ўзбекистонни ҳам қўшиш учун муҳим сабаб бўлди.

Учрашув якунида 2020 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон билан БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий натижалари сарҳисоб этилди. Томонлар, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази

матбуот хизмати

Nashr sanasi 28.08.2024 Ko'rishlar 4 240
Ulashish