Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Миллий марказнинг бўлим бошлиғи Фарҳод Ҳайитбоев иштирок этди.
Тадбирда ўқитувчиларнинг жамиятда тутган ўрни ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда тарғиб этиш соҳасидаги роли ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури орқали ёш авлодга кенг қамровли билим беришнинг нечоғлик муҳимлигига эътибор қаратилди.
Айниқса, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онгни ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг улкан аҳамияти алоҳида таъкидланди. Ўқитувчиларнинг таълим жараёнида инсон ҳуқуқларига оид билимларни ёш авлодга етказиш борасидаги жонкуярлиги эътироф этилди.
Миллий марказ вакили ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади. Меҳрибон устозларнинг фидокорона меҳнатлари мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва жамиятимизни фаровон этишда беқиёс аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Тадбир якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан мактаб жамоасига инсон ҳуқуқларига оид туркум янги адабиёт ва китоблар тақдим этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.09.2024
- Кўришлар: 835
- Чоп этиш