20 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган инклюзив таълимга ихтисослашган 324-умумий ўрта таълим мактабида шу мавзуда ҳуқуқий маърифат соати ўтказилди. Тадбир Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши талабларидан келиб чиқилди.
Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашган ҳуқуқий маърифат дарсида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ходимлари Ҳ.Мўминов, Ҳ.Абдурасулов, Э.Саидов ва Республика ташхис марказининг Инклюзив таълим бўлими ходими М.Тоирова маъруза қилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги инсон ҳуқуқларига оид нормаларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқлиги ва бугунги кунда инклюзив таълим фаолияти юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.
Тадбир якунида мактаб директори И.Нормаматов ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Юлдашева ўқувчи-ёшлар билан муҳим маърифий-ҳуқуқий мулоқот ташкил этилганлиги учун маърузачиларга самимий миннатдорчилик билдирди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 21.11.2024
- Кўришлар: 329
- Чоп этиш