"Инсон ҳуқуқлари билимдони" викторинасида қатнашиб, билимингизни синаб кўринг!

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи "Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар" миллий танлови доирасида 6 декабрь куни соат 15:00 да "Инсон ҳуқуқлари билимдони" онлайн викторинаси ўтказилишини эълон қилади.

 

Викторина "Бизнинг ҳуқуқларимиз, бизнинг келажагимиз, айнан ҳозир" шиори остида, 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни ва 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишлаб ўтказилади.

 

Викторина:

Telegram тармоғида ўтказилади.

Иштирокчиларга "Конституция ва инсон ҳуқуқлари" мавзусини қамраб олган 20 та савол тақдим этилади.

Викторина 15:00 да бошланади ва белгиланган вақт давомида ўтказилади.

 

Қандай қатнашиш мумкин?

6 декабрь куни соат 15:00 да тегишли ҳавола орқали саҳифага киринг.

Белгиланган жойга исм, фамилия ва шарифингиз ҳамда бошқа маълумотларни тўғри киритинг.

Берилган вақт давомида саволларга жавоб беринг.

  

ЭСЛАТМА !!!

  • Ҳар бир иштирокчи учун фақат бир марта тестни ечиш имконияти берилади.
  • Аноним тарзда (ноаниқ никнеймлар орқали) рўйхатдан ўтган иштирокчилар натижалари қабул қилинмайди.
  • Бир шахс томонидан такроран ёки бир неча марта юборилган аризалар бекор қилинади.

 

Ғолибларни нималар кутмоқда?

Қимматбаҳо совғалар!

Инсон ҳуқуқлари бўйича фойдали адабиётлар.

Унутилмас тажриба ва янги билимлар!

 

Тақдирлаш маросими

• Ғолиблар 8 декабрь — Конституция куни ҳамда 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан тақдирланади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech