6 декабрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган 324-сон умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Давлат байроғини кўтариш тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари Х.Абдурасулов, А.Муҳримбоев ва Н.Аслонов, таълим муассаси ўқитувчилари ҳамда фаол ўқувчилар иштирок этди.
Тадбир аввалида Миллий марказ ходимлари томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, референдум натижасида Бош қомусимизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ёшларга атрофлича маълумот берилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси жўрлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кўтарилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.12.2024
- Кўришлар: 292
- Чоп этиш